Китобда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси бўлимининг янги замонавий биноси фойдаланишга топширилди
2025-08-08 10:10:00 / Пресс-релизлар

Ушбу замонавий бинонинг очилиш тадбирда Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев, соҳанинг вилоятдаги раҳбарлари, Китоб тумани ҳокими, маҳалла фаоллари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Янги бино бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб беради. Ходимлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган барча шароитларга эга.
Жумладан, мажлислар зали, ҳужжатлар архиви, маънавият ва тарбия хонаси, замонавий компьютер ва техник воситалар билан жиҳозланган иш хоналари мавжуд. Ҳар бир хона янги мебеллар билан тўлиқ таъминланган.
Тадбирда сўзга чиққанлар бинонинг фойдаланишга топширилиши натижасида туман аҳолиси учун кадастр ва тегишли йўналишлардаги давлат хизматларини кўрсатиш сифати янада ошиши, фуқароларнинг мурожаатларига тез ва самарали ечим топиш имконияти кенгайишини алоҳида таъкидлашди.









