Вилоят ҳокимлиги ва шахар-туманлар ҳокимликларида Коррупцияга қарши талаблар ва тартиб таомилларга риоя этилиши устидан назорат
2025-05-12 07:00:00 / Yangiliklar

|
т/р |
Назорат қилинадиган талаб ва тартиб таомиллар |
Бажариш муддати |
Маъсул |
|
1. |
Қонун ҳужжатларига ва вилоят ҳокимлигининг ички ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган оммавий ахборот манбаларида эълонларнинг мавжудлигини текшириш ( вакант лавозимлар ва рақобатлашув харид қилиш тартиб-таомилларининг эълон қилинганлиги тўғрисида маълумот ва бошқалар). |
2025-2026 йил |
Ички назорат шўъбаси С.Мелибаев |
|
2. |
Ташкилотда ишлашга номзодларни текшириш натижаларига асосланган хулосада акс эттиришнинг тўлиқлигини, таҳлил қилиш учун тақдим этилган ва ахборот манбасининг мазмунини қайд қилувчи ҳужжатлар таркибидаги маълумотларнинг тўлиқлигини, шунингдек ишлашга номзоднинг маълумотларининг мувофиқлигини текшириш. |
2025-2026 йил |
Ички назорат шўъбаси С.Мелибаев |
|
3. |
Контрагент(шартномавий муносабатларга киришган юридик ёки жисмоний шахс) ва ташкилот томонидан шартнома ва бошқа хужжатларни имзоловчиларнинг ваколатлари мавжудлигини текшириш, тақдим этилган хужжатларни ваколатли шахсларнинг имзолари билан визуал равишда мослигини солиштириш. |
2025-2026 йил
|
Ички назорат шўъбаси С.Мелибаев |
|
4. |
Ташкилот ёки контрагент ходимлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларда тузатиш, ўчириш, сохталаштириш белгилари йўқлигини текшириш. |
2025-2026 йил
|
Ички назорат шўъбаси С.Мелибаев |
|
5. |
Шаҳар ва туманлар ҳокимликларида давлат харидлари бўйича ўтказилган танлов ва тендерлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонуни талабларига мос равишда ўтказилганлигини ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаганлиги юзасидан мониторинг ўтказиш. |
2025-2026 йил |
Ички назорат шўъбаси С.Мелибаев
|
Вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши
ички назорат шўъбаси раҳбари С.Мелибаев
