Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш ижроси юзасидан М Аъ Л У М О Т
Чорвачиликнинг сутчилик тармоғини жадал ривожлантириш ҳамда сут маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринда - ҚХРХЖ) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 майдаги ҚХРХЖ иштирокидаги “Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-172-сон қарори қабул қилинган.
1. Мазкур қарорда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитаси Раисининг 2025 йил 19 майдаги 79-и/ч сонли буйруғига асосан юридик мақомга эга бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (LAOG) ташкил этилди.
2. Давлат хизматлари маркази томонидан 2025 йил 3 июнда №2839228-сонли гувоҳнома билан рўйхатга олинди.
3. ҚХРХЖ нинг қарзидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги “Низом” Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қўмита томонидан 2025 йил 31 июлда имзоланди. Ушбу Низомга 2025 йил 9 декабрда тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
5. Лойиҳа доирасида сут маҳсулотлари қиймат занжирига кирувчи барча босқичларни қамраб олган кичик оилавий корхоналар, дехқон, фермер ва томорқа хўжаликларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишни қўллаб-қувватлаш учун 15,5 млн АҚШ доллар миқдорда кредит маблағларига бўлган эҳтиёжнинг миқдорини аниқлаш мақсадида 9 та Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига 2025 йил 16 июнда 03/22-1748-сон хат билан мурожаат юборилди.
6. 2025 йил 29 августда ҚХРХЖ кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича АТ “Халқ банки” билан 2 млн ва АТ “Алоқа банки” билан 4 млн АҚШ доллари миқдорида Қайта кредитлаш битимлари имзоланди. Ҳозирда ушбу тижорат банклари билан имзоланган битимга тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
7. АТБ Ҳамкорбанк билан ҚХРХЖ кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича 3 млн АҚШ долларига тенг битим имзолаш жараёнида.
8. Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2025 йил 26 декабрдаги йиғилишининг 322-сонли баёнида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда АТБ “Микрокредитбанк” ва АТБ “Турон банки”га лойиҳа доирасида тақсимланмаган 6,5 млн доллар миқдордаги кредит маблағларининг ўзлаштирилиши бўйича (АТБ “Микрокредитбанк” 4,5 млн доллар, АТБ “Турон банки” 2 млн.доллар) “Қайта кредитлар битимлари” имзоланиши топширилган. Ушбу топшириқ юзасидан Қўмита томонидан банкларга мурожаат хатлари 2026 йил 5 январда юборилган.
9. Лойиҳанинг 1-компоненти доирасида белгиланган тадбирларни амалга оширишда техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Консультант компания ёллаш бўйича тендер савдолари 2025 йил 20-октабрда Қўмитанинг расмий www.vetgov.uz веб-сайти ва tenderweek.com веб-сайтларида эълон қилинди. Тендер якунлари бўйича Консультант компания билан шартнома 2025 йил 30 декабрда имзоланди.
10. Бухгалтерия ҳисоби учун дастурий таъминотни ва унга оид хизматларни етказиб бериш бўйича тендер савдолари 2025 йил 22 октябрда эълон қилинди. Тендер якунлари бўйича етказиб берувчи компания билан шартнома 2025 йил 12 ноябрда имзоланди.
