Соҳавий Атамалар
- Патогенлик – микроорганизм ва вирусларнинг касаллик қўзғатиш қобилияти. У микроорганизм ва вирусларнинг ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар, умуман тирик мавжудотлар организмида текинхўрликка мослашиш жараёнида вужудга келган мураккаб касаллик қўзғата олиш хусусиятлари мажмуаси.
- Иммунитет – организмнинг унга ирсий ёт ахборотга эга бўлган инфекцион ва юқумсиз моддалардан ҳимояланиши, яъни касалликни юқтирмаслик ҳолати.
- Инвазивлик – микроорганизм ва вирусларнинг табиий шароитда тери, шиллиқ пардалар орқали организм тўқималарига кириши, кўпайиши ва макроорганизмнинг ҳимоя воситаларига қаршилик қилиш қобилияти.
- Токсигенлик – микроорганизмлардан ажраладиган заҳарли модда.
- Экзотоксинлар – микроорганизмларнинг фаолияти давомида ҳосил бўлган метаболитлардир.
- Фагоцитоз – махсус хужайралар-фагоцитларнинг тирик микроорганизмларни, организмга ёт моддаларни ўраб олиб, ютиб юбориши.
- Спонтан инфекция – табиий шароитда ўз-ўзидан юзага келадиган инфекцион касаллик.
- Мойиллик – ҳайвон организмининг қўзғатувчиси билан контактда бўлганда касалланиши.
- Табиий резистентлик – организмнинг ўз биологик хусусиятларига кўра, инфекцияларга чидамлилиги.
- Иммунологик реактивлик – организмнинг инфекцион касаллик қўзғатувчиларига қарши иммунологик ҳимоя воситаларини ишга солиш қобилияти.
- Интерференция – бир вируснинг 2-вирус репродукциясини йўқотиши.
- Анафилаксия – организмга парентерал йўл билан антиген юборилган заҳоти келиб чиқадиган аллергик реакциянинг бир тури.
- Аллергия – организм реактивлиги ўзгариши билан боғлиқ ҳолда турли моддаларга сезувчанликнинг ошиши.
- Антителолар – организмга антигенлар тушганида қон ва тўқималарда уларга қарши пайдо бўладиган иммун таначалардир.
