Бўш иш ўринлари
Ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар
Ҳурматли фуқаро! Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” Қонуни ҳамда Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3-октабрдаги ПФ–5843-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар:
- “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (ваcанcй.аргос.уз) дастурий-аппарат комплексига; - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг расмий веб-сайтига ва ижтимоий тармоқлардаги эълон саҳифаларига жойлаштирилади.
Ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқейидан қатъий назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлар ҳамда маълумот даражасига эга, шуниндек, давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимига очиқ мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.
Тошкент вилояти бўйича вакансия лавозимлари
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги вакант лавозимлар
РЎЙХАТИ
Яйлов хўжалигини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассисига малака талаблар
Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлиши, АКТ йўналиши бўйича олий маълумот, Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини юритган, яйлов ерларини рақамлаштириш бўйича тажрибага эга бўлиши, яйлов ер майдонларини ортофотопланларни тайёрлаш, белгиланган масштабларда электрон хариталарини яратиш, яйловларнинг ҳолати, миқдори ва чегараларига аниқлик киритишни билиши керак, яйлов ерларини ижарага бериш, шартномавий . . . муносабатларни мониторинг қилиниши тўғрисида тушунчага эга бўлиши, қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли яйлов озуқабоп ўсимликлар навлари тўғрисида қўлланмалар ва услубий тавсияномалар ишлаб чиқиш, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, ёзма ва оғзаки нутқ маданияти ривожланган бўлиши, хизмат маълумотлари билан ишлаш тартиби, Компьютердаги дастурий мажмуаларда эркин ишлаши, Microsoft Word, Microsoft Excel, Миcрософт PowerPoint, ArcGIS, QGIS, AutoCAD, Google Earth Pro, Outlook, Gmail, Zoom, Microsoft Teams дастурларида ишлай олиши, Интернет тармоғида ишлай олиш, Рус ва инглиз тилларини билиши устунлик беради.
Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича бўлим бош мутахассисига малака талаблар
Халқаро муносабатлар, ветеринария, иқтисодиёт, йўналишида олий маълумот, Давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат фаолиятини юритган, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни амалга ошириш, уларнинг ваколатхоналари вакиллари билан ўтказиладиган Халқаро мулоқотлар ва музокараларни тайёрлаш ҳамда ўтказиш, инвестицион лойиҳаларни ташкил этиш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлиши лозим, соҳа бўйича 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи, инглиз ва бошқа хорижий тилларда эркин мулоқот қилиши ва иш юрита олиши лозим, Компьютердаги дастурий мажмуаларда эркин ишлаши, Microsoft Word, Microsoft Excel, Microsoft PowerPoint дастурларида ишлай олиши, Интернет тармоғида ишлай олиш устунлик беради.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш:
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали амалга оширилади.
Порталга кириш: https://vacancy.argos.uz/
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги вакант лавозимларга қўйиладиган малака талаблари
Иш тартиби:
Иш кунлари — душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума.
Дам олиш кунлари — шанба, якшанба.
Иш вақти - 09:00 дан 18:00 гача.
Манзил: Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли 21-А уй.
Телефон: (71) 202–12–00 (205)
Аризаларни қабул қилиш муддати: 2026 йил 30 январгача.
