Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2025 йил амалга оширилган ишлар таҳлили тўғрисидаги МАЪЛУМОТ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2025 йил амалга оширилган ишлар таҳлили тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ
2025 йилнинг ўтган даврида қўйидаги ишлар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар аҳкамасининг “Республикада 2025 йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантиришда захирадаги қувватларни ишга тушириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, замонавий инновацияларни жорий этиш ҳамда ветеринария хизматларини кўрсатиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон баёни (28.02.2025й. 04-0l-57-сон) билан чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурлари тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Чорвачилик тармоқларида умумй қиймати 5,2 трлн сўмлик 1099 та лойиҳалар ишга туширилди.
Жумладан, қорамолчиликда – 1,4 трлн сўмлик 431 та, қўй ва эчкичиликда – 244,3 млрд сўмлик 139 та, паррандачиликда – 1,9 трлн сўмлик 146 та, балиқчиликда – 413,8 млрд сўмлик 148 та, туячилик ва йилқичилик йўналишида 14 млрд сўмлик 14 та лойиҳалар ишга туширилди.
Лойиҳалар доирасида четдан 217 минг бош қорамол ва 281 минг бош қўй ва эчкилар олиб келинди.
Натижада қорамоллар бош сонини 14,6 млн бошга, қўй-эчкилар бош сонини 25,3 млн бошга паррандалар бош сонини 116,1 млн бошга етказилади.
Аҳоли ва фермер хўжаликлари қарамоғидаги 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди.
Жойлардаги 809 та чорвачилик субъектларига “Наслчилик хўжалиги” мақоми берилди.
- Ушбу тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилнинг шу кунига қадар 3.0 минг тонна гўшт (тирик вазнда), 12,7 минг тонна сут ва 9,8 млрд дона тухум ишлаб чиқарилди.
Натижада, лойиҳалар доирасида қўшимча 41 минг бошдан ортиқ қорамол, 67 минг бош қўй-эчки, 38 млн бош парранда боқиш йўлга қўйилди.
Маълумот учун: 2023-2025 йилларда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш соҳасида умумий қиймати 26,3 трлн сўмлик 7 минг та лойиҳалар амалга оширилиб, 100 минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-285-сонли қарорга асосан республикамизнинг чорвачиликка ихтисослашган туманларда 450 млрд сўмлик 27 та йирик чорвачилик кластерлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, бугунги кунга қадар чорвачилик тармоқларини ривожлантириш учун Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида жами 536,3 млн доллар маблағлар жалб қилинди.
Жаҳон банки 240,0 млн доллар, Осиё тараққиёт банки 150 млн доллар, Франция тараққиёт агентлиги 108,5 млн доллар, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди 37,8 млн доллар
Жорий йилда чорвачилик ривожланган хорижий давлатлардан
217 минг бош қўй ва эчкилар, 281 минг бош қорамоллар ҳамда 3,4 млн дона бир кунлик наслли жўжалар олиб келиниб парвариши йўлга қўйилди.
Мўғулистон ва Ўзбекистон Республикаси Президентларининг келишувига асосан мамлакатимиз ҳудудларига 100,4 минг бош “Баят” зотли қўйлар олиб келинди.
Амалга оширилган ишлар натижасида чорвачилик субъектлари сони 19,3 мингтага етказилди
Маълумот учун, қорамолчилик билан шуғулланувчи субъектлар сони 8054 та (2023 йилда 6460 та) ёки 125%ни;
Қўй ва эчкичилик билан шуғулланувчи субъектлар сони 3691 та (2830 та) ёки 130%ни ташкил этди.
300-500 бошгача бўлган йирик қорамолчилик хўжаликлари сони 537 та (2023 йилда 219 та)га ёки 249%га, 500-1000 бош қувватдаги қорамолчилик хўжаликлар сони 475 тага (289 та) ёки 165%га, 1000 бошдан юқори бўлган хўжаликлар сони 193 тага (116 та) ёки 166%га етказилди.
Аҳолининг чорвачилик маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси гўштда 109%ни ва сутда -111,2%ни ташкил этди.
Давлат раҳбарининг соҳага оид илгари сурган ташаббуслари ва уларнинг натижалари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги “Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” даги Фармони билан яйлов ерларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, ўсимликлар табиий плантацияларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
яйловларда ўсимликлар уруғчилигини ривожлантириш, яйлов ерларини ижарага беришни ташкил этиш, шартномавий муносабатларни мониторинг қилиш;
қоракўл зотининг генофондини сақлаш, такрор кўпайтириш ва такомиллаштириш, селекция-наслчилик режаларини амалиётга татбиқ этиш ҳамда инфратузилмаларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш асосий вазифалари этиб белгиланган.
2025 йил 5 июлдаги “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-175-сон қарори билан ҚХРХЖ томонидан Ўзбекистон Республикасига Лойиҳани молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йилга 30,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги ПҚ-322-сон қарори тасдиқланиб, чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича бир қатор имтиёзлар берилди.
Жумладан:
2026 йил 1 январдан 2027 йил якунига қадар тирик йирик шохли қорамол ва тирик қўй ва эчкиларни импорт қилишда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат этилди;
тижорат банклари томонидан озуқабоп ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 12 фоиз ставкада (шундан 4 фоиз банк маржаси) 12 ой муддатга имтиёзли кредитлар ажратиш белгиланди;
озуқабоп ва мойли экинларни етиштирувчи субъектларга маҳсулот етиштиришда суғориш тадбирлари учун ўз балансидаги насос агрегатлари сарфлайдиган электр энергияси харажатларининг 50 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш амалиёти жорий этилди;
озуқабоп маҳсулотларни етиштириш учун 49 йилга ижарага берилган ерлар ҳамда умумий пахта-ғаллачилик ва чорвачилик хўжаликларининг 10 гектардан кам бўлмаган ерларининг 1 фоиз, лекин 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмида йирик ва майда шохли қорамолларни сақлаш учун енгил конструкцияли бино, сув резервуари ва озуқа сақлаш омборхоналарини қуришга рухсат берилди;
чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига озуқабоп экинларни етиштириш учун электрон онлайн аукцион савдолари орқали ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш учун ҳисобланган тўловларни 5 йил муддатда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилганлиги келгусида соҳа ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
Соҳа бўйича Давлат раҳбари иштрокидаги ташрифлар, мажлислар, учрашувлар ва уларнинг якунлари бўйича берилгаган топшириқлар ижроси.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 17-июлдаги Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–225-сон қарори билан Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш топшириғи берилган. Топшириққа асосан бугунги кунда Мўғулистондан жами 102 та чорвачилик хўжаликларига 100 минг бош “Баят” “Баят” зотли қўйлар олиб келинди..
Соҳада пуллик ветеринария хизматлари кўрсатиш тизимида ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.
Жорий йилнинг январ-декабр ойларида 260 млрд.сўм пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган бир кунлик жўжаларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун 48 млрд сўм субсидиялар ажратилди.
Ҳайвонлар орасида эпизоотик барқарорликни таъминлаш. 39 млн. бош чорва моллари 11 турдаги касалликларга қарши эмланди, 12,7 млн.бош ҳайвонларда диогностик таҳлиллар ўтказилди, 94 млн.бош паррандалар
4 турдаги касалликларга қарши эмланди, 38,7 млн.бош чорва молларига профилактик ишлов берилди.
чорвачилик маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертизаси 12 млн дона амалга оширилди.
бозорларда реализация қилинадиган 22,5 млн дона ўсимлик маҳсулотларида ветеринария-санитария экспертизаси амалга оширилди.
Ветеринария ва дори воситаларини маҳаллийлаштириш
а) Ветеринария илмий-тадқиқот институти базасида 6 турдаги вакцина,
20 турдаги диагностикум, 10 турдаги даволовчи восита
б) Хусусий корхоналар томонидан 48 турдаги дори воситалари,
22 турдаги озуқабоп қўшимчалар маҳаллийлаштирилди.
Инфратузилмани янада мустаҳкамлаш
13 млн.доллар грант маблағлари, шундан, 11 та лабораторияларни жиҳозлаш, 180 та махсус автотранспортлар, 900 та камерали ва маиший совутгичлар, 500 та замонавий ветеринария ҳизмати биноси, 1550 та ветеринария участкалари учун планшетлар, 4 та ҳайвонлар карантини учун фермалар ташкил этилди
Рақамлаштириш кўламини янада кенгайтириш
VETERINARY INFORMATION SYSTEM VIS-SAYYOR Лаборатория текширувлари ягона электрон маълумотлар базаси, VIS-CHEGARA Чегара ветеринария назоратини рақамлаштириш, VIS-MALAKA Малака оширишни ташкил этиш тизими, VIS-MONITORING Республикада касалликларни хариталаш орқали мониторинг қилиш, тахлил қилиш ва прогнозлаш,
VIS-NEFRIT Ветеринария дори воситаларини рўйхатга олиш рақамлаштирилди.
Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви
Соҳадаги илмий муассасаларда илмий даражали ходимлар сони 45 фоизга оширилди 680 нафар ветеринария мутахассисларнинг малакаси оширилди ва қайта тайёрланди, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлди.
Тармоқ ва соҳада самарали жамоат назоратини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан
2024 йилда тармоқ ва соҳада самарали жамоат назоратини ташкил этиш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан оммавий ахборот воситалари билан очиқ-ошкора мулоқот тизимини йўлга қўйиш учун ҳар чоракда тегишли мутасадди раҳбарлар иштирокида брифинг, прессконференция, матбуот анжуманлари ташкил этилди.
2026 йилда амалга ошириладиган вазифалар.
1. Чорвачиликни ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг 315 млн доллар, жумладан Осиё тараққиёт банкининг 63 млн доллар, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг 152 млн евро ва Ислом тараққиёт банкининг 100 млн доллар маблағлари жалб этилади.
2. Чорвачилик ва унинг тармоқларида умумий қиймати 5,5 трлн сўмлик 1500 та лойиҳалар амалга оширилиб, 400 минг бош чорва моллари парвариши йўлга қўйилади ҳамда 25 минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилди.
3. Мўғулистондан келгуси йилда 100 минг бош “Баяд” зотли қўйлар олиб келинади.
- Франция тажрибаси асосида 167 та туманларда (ҳар бирида
4 тадан) 668 та деҳқончилик фермер хўжаликларида 60 бош қорамол ва 100 бош қўй-эчки боқиш йўлга қўйилади.
Ушбу хўжаликларда қўшимча 14 минг бош қорамол ва 35 минг бош қўй-эчкилар парвариши ташкил этилиб, уларда 400 минг тонна сут ва 10 минг тонна гўшт етиштиришга эришилади.
5. Қорамоллар бош сони 15,1 млн бошга (103%), қўй-эчкилар
26,3 млн бошга (104%), гўшт етиштириш 3,3 млн (105%) тоннага ва сут соғиб олиш 13,6 млн тоннага (106%) етказилади.
