Қорамолларда “Нодуляр дерматит” тарқалгани ҳақидаги хабар бўйича расмий маълумот берилди
2025-11-03 09:00:00 / Янгиликлар

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда қорамоллар орасида “Нодуляр дерматит” (тўқимали ёки тугунли тери яллиғланиши) касаллиги кенг тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалди. Уларда айни пайтда мамлакат бўйлаб чорва молларига қарши оммавий эмлаш бошлангани, мазкур касаллик юқумли бўлиб, хатто ўлим ҳолатларига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган.
