Европа минтақасига кирувчи 53 та давлат иштирокида минтақавий конференция бўлиб ўтмоқда.
2025-09-26 11:05:00 / Янгиликлар

Қўмита раиси ўринбосари Абрар Акбаров бошчилигидаги делегация Сербия давлати Белград шахрида Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилоти (ЖХСТ) томонидан ташкил этилган биринчи GF-TADs Минтақавий конференциясида иштирок этмоқда.
Тадбир майда шохли моллар ўлати бўйича минтақавий “Йўл харитаси” ижроси, трансчегаравий касалликларга қарши курашиш каби долзарб масалаларга бағишланади.
Ўзбекистон 2019 йилдан бери минтақада (10 та давлат) майда шохли ҳайвонлар ўлат касаллиги бўйича кенгашга раислик қилади.
Аброр Акбаров майда шоҳли ҳайвонларнинг ўлат касаллигига оид худудий йўл харитаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маьруза қилди.
Конференция доирасида ЖҲСТ Европа минтақаси бўйича асосий гуруҳ (RCG) аьзоларининг учрашувида иштирок этиб, минтақага оид масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ташриф давомида Сербия қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳамда қатор давлатларнинг делегациялари билан учрашув ва муҳокамалар режалаштирилган.


