Президент қарори ижроси мониторинг қилинди
2025-09-18 10:15:00 / Янгиликлар

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ давлатимиз раҳбарининг “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини мониторинг қилиш мақсадида Наманган вилоятидаги “Уйчи парранда” масъулияти чекланган жамиятида бўлди.
Кузатувлар давомида қарор ижроси билан бирга иш жараёнидаги меҳнат хавфсизлиги ва маҳсулот сифатини таъминлаш бўйича халқаро меъёрларга амал қилиниши, маҳсулотнинг жаҳон стандартларига мослиги кўриб чиқилди.
Таъкидлаш керак, корхонанинг товуқ сўйиш цехи замонавий стандартларга жавоб берадиган ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, соатига 6000 бош паррандани сўйиш қувватига эга. Сoвутиш тизими тўлиқ автоматик тарзда ишлайди ва аммиак совутиш технологияси қўлланилади. Ускуналар Нидерландия, Польша ҳамда Туркиядан олиб келинган.




