Юқумли касалликлар профилактикаси муҳокама қилинди
2025-09-16 10:00:00 / Янгиликлар

Жалақудуқ туманидаги «Бўрдоқи» наслчилик хўжалигида ҳайвондан одамга юқадиган касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва профилактик ишларни тўғри ташкил этишга доир амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда аҳоли хонадонлари ва чорвачилик субъектларидаги мавжуд ҳайвонларни юқумли касалликларга қарши эмлаш ва профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, шунингдек наслчилик ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Семинарда ветеринария сервис хизматларини такомиллаштириш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини изчил йўлга қўйиш, кузги эмлаш тадбирларини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди.


