Баҳром Норқобилов Ўзбекистон – Мўғулистон дўстлик жамияти раиси этиб сайланди
2025-09-12 12:35:00 / Янгиликлар

Қўмитада "Ўзбекистон – Мўғулистон дўстлик жамияти" таъсисчиларининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Унда қўмита мутахассисларидан ташқари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалар бўйича қўмитанинг мутасадди ходимлари иштирок этди.
Анжуманда қўмита раиси Баҳром Норқобилов сўзга чиқиб, дўстлик жамиятининг асосий мақсад-вазифалари, иқтисодёт, илм-фан, таълим соҳаларида кенг қамровли алоқаларни йўлга қўйиш, бу борада икки томонлама ҳамкорликнинг тартиб-тамойиллари хусусида маъруза қилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон – Мўғулистон ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, қишлоқ хўжалиги, таълим ва бошқа кўплаб соҳаларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қатор натижаларга эришилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар юртимизда 42 та дўстлик жамиятлари мавжуд.




