Касалликнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилди
2025-09-08 09:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон республикасининг “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни ижросини таъминлаш ва жойларда эпизоотик барқарорликни мониторинг қилишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятининг Марҳамат, Пахтаобод туманлари ва Андижон шаҳридаги ҳайвон бозорларида эпизоотик мониторинг ишлари ўтказилиб, чорва моллари орасида юзага келиши мумкин бўлган юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш тадбирлари ўтказилди.


