Қизиқиш билдириш учун сўровнома
2025-08-05 09:10:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси Халқаро тараққиёт ассоциациясидан МАР ва МБРР иштирокида «Қўйчилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини молиялаштириш учун кредит олди ва маблағларнинг бир қисмини мазкур лойиҳа доирасида қуйидаги консалтинг хизматларини кўрсатиш учун консалтинг фирмасини (кейинги ўринларда «Консультант» деб аталади) жалб этишга йўналтирмоқчи:
SLSDP/CQS/08 – «Қурилиш лойиҳалаш ишларини амалга ошириш бўйича консалтинг компаниясини жалб этиш».
Консультант «Қўйчилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» Лойиҳасини амалга ошириш гуруҳига (ЛАГ) қурилиш лойиҳалаш ишларини олиб боришда хизмат кўрсатади. Консультант зиммасига юкланадиган вазифалар Техник топшириқда батафсил баён этилган.
Мазкур топшириқни бажариш бўйича шартнома тузувчи ташкилот – «Қўйчилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» ЛАГ (кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб аталади) ҳисобланади.
Буюртмачи тегишли консалтинг ташкилотларини («Консультантлар») хизмат кўрсатишга қизиқиш билдиришга таклиф этади.
Қизиқиш билдирган Консультантлар ўзларида зарур малака ва тегишли тажриба мавжудлигини намоён этувчи тўлиқ маълумотларни тақдим этишлари керак, жумладан:
-
компания профили, шартнома амал қилиш муддати, сумма, умумий лойиҳа қиймати, иштирок улуши, бошланиш ва тугаш санаси;
-
бинолар ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалаш, муаллифлик назорати ва лойиҳа бошқаруви бўйича камида 5 йиллик тажриба;
-
сўнгги 5 йилда хизматлар бюджети камида 0,2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган 2 та саноат ва фуқаролик қурилиши лойиҳасини бош компания сифатида муваффақиятли амалга оширган тажриба;
-
«Шаффоф қурилиш» электрон рейтинги C даражасидан паст бўлмаслиги;
-
сўнгги 3 йилда йиллик айланма ҳажми камида 0,2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаслиги;
-
сўнгги 3 йилда йиллик ижобий балансга эга бўлиши.
Фирманинг техник ва бошқарув тузилмаси (фаќат ташкилот тузилмаси, умумий малака ва асосий ходимлар сони кўрсатилади). Асосий ходимларнинг резюмеларини тақдим этманг. Асосий мутахассислар саралаш босқичида баҳоланмайди.
Консультантлар ўз малакасини ошириш учун бошқа фирмалар билан қўшма корхона ёки субконсультант сифатида бирлашишлари мумкин.
Қизиққан Консультантларнинг эътибори Жаҳон банкининг ФИП қарз олувчилар учун харид қоидалари (2016 йил июль, 2017 йил ноябр, 2018 йил июль, 2020 йил ноябр, 2023 йил сентябрда қайта кўриб чиқилган) 3.16, 3.17, 3.21 ва 3.22-бандига қаратилади. Ушбу бандида Жаҳон банкининг манфаатлар тўқнашуви ва ҳуқуқийликка оид сиёсати баён этилган.
Консультант танлаш Жаҳон банкининг ФИП қарз олувчилар учун харид қоидаларида назарда тутилган «Консультант малакасига асосланган танлов» (CQS) усули орқали амалга оширилади.
Қизиқиш билдириш 2025 йил 18 август куни соат 16:00 (Тошкент вақти) гача қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим. Кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.
«Қўйчилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)» Лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи, МАР ва МБРР иштирокида
Ўзбекистон Республикаси, 100022
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кўшбеги кўчаси, 22-уй, 3-қават (Харидлар бўлими)
Тел: (+998 97) 155 50 54; (+998 90) 940 55 12
Email: slsdp.procurement@gmail.com
