“Баят” қўйларидан янги зот яратиш бўйича хулосалар олинган
2025-08-18 15:05:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг “Мўғулистонга олий даражадаги ташриф давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ижроси доирасида Томди туманида фаолият юритаётган “Buxoro qorakol sur 2020” масъулияти чекланган жамиятига Мўғулистондан минг бош “Баят” зотли қўйлар олиб келинди.
Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятига ўтган йили ҳам ушбу зотга мансуб қўйлар олиб келиниб, олимлар томонидан тадқиқот ишлари бошлаб юборилган эди.
Тадқиқотлар давомида “Баят” қўйларининг иқлимга мослашувчанлиги, маҳсулдорлик хусусиятлари ва маҳаллий зотлар билан чатиштириш орқали янги зот яратиш имкониятлари бўйича тегишли хулосалар олинган.
