Андижон: чорвачиликнинг ўсиш суратлари
2025-07-16 10:40:00 / Янгиликлар

Вилоятда 2019-2024 йиллар давомида жами қиймати 3 трлн сўмлик 919 та лойиҳа амалга оширилди. Халқаро молия институтлари томонидан чорвачилик ва унинг тармоқларидаги 65 та лойиҳага жами 23,6 млн доллар маблағ йўналтирилди. Чорвачилик субъектлари сони 1097 тадан 1256 тага етказилди. Жумладан, қорамолчиликда 558 та, паррандачиликда 93 та янги лойиҳа ишга туширилди.
Барча тоифа хўжаликларда 2019 йилда 128,5 минг бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 238,1 минг бошга етказилди. Наслчилик мақомига эга субъектлар сони 164 тага етди. Фаолият юритаётган 164 та чорвачилик наслчилик хўжаликлари томонидан 2019 йилдан буён жами 9 минг бошга яқин наслли қорамол аҳоли ва фермер хўжаликларига етказиб берилди.
Қўмита Ишчи гуруҳи томонидан вилоятда чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича янги йўналишлар белгилаб берилди.




