Ветеринар қасамёди" тадбири бўлиб ўтди.
2025-07-09 10:10:00 / Янгиликлар

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг 2025-йил битирувчи талабалари учун “Битирувчилар кечаси” тадбири ўтказилди.
Тадбирда битирувчи талабаларни университет ректори, профессор Худойназар Юнусов муборакбод этиб, қўмита раиси Баҳром Норқобиловнинг табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, йилнинг энг фаол битирувчи талабаларига қўмита раисининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Анжуман якунида битирувчи талабаларга тантанали равишда диплом топшириш ва "Ветеринар қасамёди" тадбирлари бўлиб ўтди.





