“Сиёсий-маърифат соати”
2025-06-20 09:05:00 / Маънавият ва маърифат

“Сиёсий-маърифат соати” ходимларга нима учун керак?
Бугун Ўзбекистонда давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик онгида давлат хизмати муносабатлари ва уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида янги тасаввурлар шаклланиб бормокда. Давлат хизматчисининг Ватан олдидаги масъулияти, халққа хизмат қилишнинг биринчи даражали бурч экани, ўз эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини амалда кўрсатиб бериш каби мезонлар устуворлик касб этмоқда. Аммо давлат хизматчиси фаолияти доирасини аниқ белгилаш, унинг салоҳиятини баҳолаш, хизмат мақсадлари, манфаатлари ва талабларини тизимли ташкил этиш муаммолари сақланиб қолмоқда. Мана шундай муаммоларнинг айримларини бартараф этишда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар жума куни ташкил этиладиган “Сиёсий-маърифат соат”ларининг ўрни катта.
Унда юртимизда ҳамда хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеалар тафсилоти, мутолаа вақти рукни, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти), маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, маҳаллаларда олиб борилаётган амалий ишлар, маданий ҳордиқ чиқариш учун қулай манзилгоҳлар ҳақида тўхталиб ўтилади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимлар учун мазкур маърифий соат доимий ташкил этилмоқда.






