АСАЛАРИДАН ЎРНАК ОЛГАН, МEҲНАТ ТАТИЛИДА ҲАМ ДАМ ОЛМАЙДИГАН ОЛИМАНИНГ БИР КУНИ
2025-06-19 10:15:00 / Маънавият ва маърифат

Ветеринария илмий-тадқиқот институти Парранда, қуён, балиқ ва асалари касалликлари лабораторияси кичик-илмий ходими v.f.f.d. Урақова Руқия Мамарахимовна “Орзу Олим Дилмурод асалари” асаларичилик комплексида бўлиб ўтган “Атроф муҳитни муҳофазаси, яшил макон барпо этишнинг асалаичиликни ривожлантиришдаги роли” мавзусидаги илмий ва амалий семенар йиғилишида иштирок этди.
Тадбирда Асаларичилик соҳасида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ олимлар асаларичилик хўжаликларининг вакиллари ҳам иштирок этишди, жуда юқори тайёргарлик билан ташкил этилган тадбир байрамона руҳда бўлиб ўтди.
Ушбу илмий амалий семинар доирасида СамДВМЧБУ 2-босқич таянч докторанти Абдуллаев Жалолиддин Омонулла ўғлининг “Самарқанд иқлим шароитида боқилаётган асаларилар маҳсулдорлигига турли хилдаги асалари уяларининг таъсири” мавзусидаги апробасияси ҳам ташкил этилди.
Институтимизнинг илмий ходимаси Республика Олима аёллар кенгаши аъзоси R.M.Uroqova апробасияда фаол иштирок этди ва тадқиқотчига ўзининг қимматбаҳо фикр мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир сўнгида ВИТИ кичик илмий ходими v.f.f.d. Урақова Руқия Мамарахимовна Мамлакатимизда ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлашда ва ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлиги муносабати билан “Орзу Олим Дилмурод асалари” асаларичилик насилчилик фермер хўжалик раиси Ориф Илясов томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирланди



