Жаҳон ҳайвонлар соғлиги ташкилоти (ЖҲСТ) Ассамблеясининг 92-Бош сессияси доирасида қўмита раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги делегация Эрон Ислом Республикаси Ветеринария ташкилоти раҳбари Алиреза Рафипур билан учрашув ўтказди.
2025-05-29 10:40:00 / Янгиликлар

Учрашув чоғида томонлар чорвачилик махсулотлари узаро савдосини янада кенгайтириш, шу жумладан парранда гўшти ва тухум маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш, корхоналарни ўзаро рўйхатдан ўтказиш, ветеринария назоратини янада такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида Англашув Меморандумини имзолаш масаласи муҳокама қилиниб, икки томонлама имзоланди.
Мазкур Меморандум икки томонлама муносабатларни хусусан, касалликларга қарши кураш, илмий тадқиқотлар, ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш, мутахассис ва олимларнинг тажриба алмашинуви соҳаларида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.


