Ўзбекистонда ветеринария лабораторияларини салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича хорижий лабораториялар билан твиннинг лойихалари амалга оширилади.
2025-05-25 11:20:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 24-30 май кунлари Париж шахрида булиб утадиган Жаҳон ҳайвонлар соғлиғи ташкилотининг 92-Бош сессиясида иштирок этиш учун кумита раиси бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф давомида қўмита раиси Бахром Норқобилов ва ЖҲСТ Бош директори Эммануель Субейран ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар ўртасидаги дўстона ва самарали муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги ислоҳотлари, хусусан ҳайвонларни идентификация қилиш тизими, юқумли касалликлар устидан назорат, таълим тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ЖҲСТ томонидан юқори баҳоланди.
ЖҲСТ билан стратегик ҳамкорликнинг амалий натижалари алоҳида қайд этилди ва Самарқанд шаҳрида муваффақиятли ўтказилган Европа минтақавий комиссиясининг 31-конференцияси ҳамда “ПВС Follow-up” ва “ПВС Аквакултура” миссияларининг муҳим аҳамияти таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳайвонларнинг оқсил ва паррандаларнинг юқори патоген гриппи касалликлари бўйича "касалликдан соғлом худуд" мақомини олиш буйича ЖҲСТ экспертларини жалб қилишга келишилди.
Шунингдек, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ЖҲСТ кўмагида амалга оширилган твиннинг лойиҳаси натижалари ва Ўзбекистон томонидан илгари сурилган “Model WOAH” дастури доирасидаги ташаббуслар муҳокама қилинди.
Қўмита раиси томонидан ушбу дастурни ЖҲСТнинг ветеринария таълими бўйича тавсия этилган биринчи кун компетенцияларига киритиш бўйича резолюция кабул килиш ташаббуси билдирилди ва ушбу таклиф ЖҲСТ Бош директори томонидан қўллаб қувватланди.
Учрашувда шунингдек, Бош директор томонидан Ўзбекистонда ветеринария лабораторияларини салоҳиятини мустаҳкамлаш, хорижий лабораториялар билан твиннинг ҳамкорликни амалга ошириш буйича Жаҳон банкининг грант маблағлари йуналтирилиши кайд этилди.



