Қорамолларни электрон рўйхатга олиш давом этмоқда
2025-05-16 11:45:00 / Янгиликлар

Қўмита томонидан давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, қорамолларни идентификация қилиш ва электрон рўйхатга олиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Катта йўл” фермер хўжалиги ҳамда Сўх туманидаги аҳоли қарамоғидаги қорамоллар белгиланган тартибда идентификация қилиниб, ҳайвон ва ҳайвон эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.



