Президент қарорлари ижроси мониторинг қилинди
2025-05-09 / Воқеалар тақвими

Қўмита раиси Баҳром Норқобилов давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросини мониторинг қилиш мақсадида Сирдарё вилоятидаги чорвачилик хўжаликларида бўлди.
Ўрганишлар давомида эпизоотик тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, чорвачиликда наслчилик ишларини тизимли ташкил этиш, сунъий уруғлантиришнинг самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бу борада Сайхунобод туманидаги "Форишлик Маҳдулло" фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар мисолида тизим самарадорлиги таҳлил қилинди.



