Зоти яхшиланган қорамоллар салмоғи 75 фоизга етказилди.
2025-05-14 10:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида сўнг беш йилда чорвачилик корхоналарида чорва сони икки бараборга, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш уч баробарга оширилди.
Наслчилик корхоналари сони 400 тадан 1900 тага ва зоти яхшиланган қорамоллар салмоғи 30-35 фоиздан 70-75 фоизга етказилди.
Аҳолини гўшт билан узлуксиз таъминлаш бўйича Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган дастурлар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.


