Талабалар S.Yesenin уй-музейига ташриф буюришди.
2025-04-25 10:10:00 / Маънавият ва маърифат

Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари N.Ishanova ва Z.Nazirova томонидан кафедра ойлиги доирасида машҳур рус шоири Сергей Есенин хотирасига бағишланган уй-музейига талабаларнинг ташрифи ташкил этилди.
✅Ташриф давомида талабалар Есениннинг 1921 йилда Тошкентга келган вақтида яшаган уйи, асарлари, шунингдек, ўша даврдаги тошкентлик ижодкор дўстлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эшитдилар. Экскурцияга музей асосчиси, ёзувчи ва таниқли публицист Борис Анатолевич Голендер раҳбарлик қилди.
✅B.Golender талабалар билан шеъриятнинг инсон ҳаётидаги ўрни, таржима санъати ва Есенин асарларининг ўзбек тилидаги намуналари хусусида суҳбат олиб борди. У машҳур “Форс тароналари” шеърий туркуми Эркин Воҳидов томонидан услуб ва мазмунни асраб, моҳирлик билан таржима қилинганини алоҳида таъкидлади.




