Амалий мулоқот бўлиб ўтди
2025-05-03 10:10:00 / Янгиликлар
Самарқанд вилоятида барча тоифадаги хўжаликлар ҳисобида 762 минг бош, шундан, 398 минг бош она қуён мавжуд. Ўтган йили вилоятда 645 тонна қуён гўшти етиштирилди.
Иштихон тумани “Қоракўл қассоб боғи” фермер хўжалигида бўлиб ўтган амалий семинарда қўмита ҳузуридаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий тадқиқот институтининг Қунёчилик селекцияси ва генетика маркази олимлари ва тадбиркорлар ўртасида амалий мулоқот такшиллаштирилди.
Самарали мулоқот натижасида 300 бош қуёндан иборат янги лойиҳани ишга тушириш орқали 10 нафар янги иш ўрни барпо этилишига замин яратилди.
