Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида марказий аппарат ҳодимлари, республика тизим ташкилолари ва вилоятлар бошқармалари раҳбарлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди..
2025-03-19 10:05:00 / Янгиликлар

2025-йил 19-март куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида марказий аппарат, тизим ташкилолари ва вилоятлар бошқармалари раҳбарлари иштирокида 2025-йил 5-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишда белгиланган вазифа ва мақсадлар ижроси юзасидан тадбир ўтказилди.
Қўмита раиси Б.Норқобилов раҳбарлигида ўтган тадбирда Бош прокуратура маъсул ходими адлия катта маслаҳатчиси Халилов Умарбек Яхшибаевич иштирок этди.
Тадбирда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ вазиятларни бартараф қилиш, қўмита, унинг тизим ташкилотлари, вилоят бошқармалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигини давом эттириш зарурлиги, комплаенс назорат тузилмалар ходимларининг хушёрлигини ошириш давр талаби экани таъкидланди. Тадбир иштирокчилари масъуллардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.



