ЭЪЛОН
2024-10-09 12:20:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сон қарорига асосан жорий йил якунига қадар паррандачилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини прогнозлаштириш, ички бозорларда нархлар ошиб кетишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш ва кузатув мезонлари назарда тутилган электрон ахборот дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, “Паррандасаноат” уюшмаси томонидан электрон ахборот дастури лойиҳасининг ахборот тизимини яратиш бўйича Концепция ва Техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилиши режалаштирилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, паррандачилик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини прогнозлаштириш, ички бозорларда нархлар ошиб кетишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни таҳлил қилиш ахборот тизимини яратиш бўйича Концепция ва Техник топшириқ ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тижорат таклифлари қабул қилинаётганини маълум қиламиз.
Тижорат таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати — 2024 йил 20 октябр, соат 18:00 гача.
Алоқа:
Ўзбекистон Республикаси, 1000123
Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21-А
Тел.: (+99871) 202-12-00 (401)
Тел./факс: (+99871) 271-64-26
Электрон почта: poultryindustry@inbox.ru
