Инновацион технологиялар самарадорлиги таҳлил қилинди.
2025-03-18 11:30:00 / Янгиликлар

Ғузор туманидаги Қоракўлчилик илмий наслчилик тажриба станциясида Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти олимлари иштирокида “Қоракўлчиликда қўзилатиш мавсумини самарали ташкил этиш ва қўзиларни бонитировка қилиш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.
Шунингдек, анжуманда қоракўлчилик соҳасини ривожлантиришда янги илмий инновацион технологияларни босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.



