PARRANDA INVESTMENT МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ
2026-08-07 12:50:00 / Тендер ва эълонлар
PARRANDA INVESTMENT
МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси
100123, Тошкент шаҳри,
Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21-А
Тел.: (+99891) 635-81-88
e-mail: parrandainvestment@mail.ru
Адвокатлик фирмаларига (ёки бюроларга)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 27-июндаги
“Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетика технологияларини ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ–238-сонли қарорига мувофиқ, “Паррандасаноат” ассоциацияси ва АТБ “Микрокредитбанк”нинг қуйидаги таклифлари маъқулланди:
Паррандачилик соҳасида, жумладан, кооперация тизими асосида паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “тайёр бизнес” лойиҳаларини (кейинги ўринларда – “тайёр бизнес” лойиҳалари) республика ҳудудида амалга ошириш;
“Парранда Investment” МЧЖ томонидан “тайёр бизнес” лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва амалга ошириш. Ушбу жамиятнинг таъсисчиси – “Паррандасаноат” ассоциацияси ҳисобланади.
Шу билан бирга:
“Тайёр бизнес” лойиҳалари билан боғлиқ барча харажатларни (лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш ва бошқалар) молиялаштириш учун кредитлар 14 фоиз йиллик ставкада, инвестиция лойиҳаси босқичма-босқич гаровга қўйилиши шарти билан ажратилади;
Кредит қайтарилмаслиги хавфини суғурталаш билан боғлиқ харажатлар ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, Президентнинг “2025-йилда аҳолини бандлик билан таъминлаш ва қашшоқликни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бандлик вазирлиги, Ветеринария қўмитаси, “Паррандасаноат” ассоциацияси ва АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025–2026-йилларда “Парранда Investment” МЧЖ томонидан Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда “тайёр бизнес” лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлари маъқулланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Парранда Investment” МЧЖ лойиҳаларини юридик жиҳатдан ҳамроҳлик қилиш бўйича шартнома тузиш учун тижорат таклифини тақдим этишингиз зарур.
Шу муносабат билан, “Парранда Investment” МЧЖ фаолиятини юридик жиҳатдан қонуний ва тўғри ҳамроҳлик қилиш мақсадида, илтимос қиламизки, 10 кун ичида “Парранда Investment” МЧЖнинг электрон манзилига (parrandainvestment@mail.ru) йиллик ва ойлик хизматлар нархлари кўрсатилган тижорат таклифингизни юборинг.
Юридик хизмат кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Тўлиқ юридик, шу жумладан, корпоратив ҳуқуқий ҳамроҳлик: умумий йиғилиш, кузатув кенгаши ва ижро органи қарорларига оид ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Барча шартномаларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқлигини текшириш;
Бошқа тегишли юридик хизматлар.
Бунда адвокатлик фирмаси (ёки бюро) қуйидаги талабларни бажарган бўлиши лозим:
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бўлиши;
Мазкур фаолият бўйича амал қилувчи лицензияга эга бўлиши;
Адвокатлар палатаси томонидан берилган кўрсатмаларни бажармаганлик ҳолати мавжуд бўлмаслиги; фирмага нисбатан тугатиш, банкротлик ёки қайта ташкил этиш жараёни бошланмаган бўлиши; мол-мулкига арест солинмаган ва иқтисодий фаолияти тўхтатилмаган бўлиши;
Компанияларга юридик хизмат кўрсатиш бўйича тажрибага эга бўлиши;
Давлат харидлари тўғрисидаги Қонунда кўзда тутилган виждонсиз етказиб берувчилар реестрида исми мавжуд бўлмаслиги.
Шуни таъкидлаш жоизки, номзодларни танлашда “Парранда Investment” МЧЖга кўрсатиладиган юридик хизматларнинг қийматига алоҳида эътибор қаратилади.
