Йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ташкилотларга
2026-07-31 18:00:00 / Тендер ва эълонлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 июндаги «Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологияларни жорий этиш ва кооперация тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–238-сон қарори, шунингдек 2025 йил
17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–12-сон қарорига мувофиқ, «Паррандасаноат» уюшмаси ва «Микрокредитбанк» АТБнинг таклифига асосан «Parranda Investment» МЧЖ томонидан 2025–2026 йилларда Наманган, Тошкент, Хоразм ва бошқа вилоятларда «тайёр бизнес» лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳалар доирасида Хоразм вилоятида «тайёр бизнес» лойиҳасига тегишли ҳудудлардаги мавжуд автомобил йўлларини таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадда йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини (шу жумладан топографик суратга олиш ва муҳандислик-геологик изланиш ишларини) ишлаб чиқиш хизматларини кўрсатувчи пудратчи ташкилотни аниқлаш зарурати юзага келди. Жами таъмирлаш ишлари ҳажми: асфальтбетон қопламали йўллар — 1,47 км,
шебенли йўллар — 23,639 км ни ташкил этади.
Шу муносабат билан, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш хизматларини қонуний ва тўғри белгилаш мақсадида, қуйида келтирилган объектлар бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан тижорат таклифингиз ва хизмат нархини «Parranda Investment» МЧЖнинг parrandainvestment@mail.ru электрон почта манзилига 5 (беш) кун муддатда тақдим этишингизни сўраймиз.
Таъкидлаш лозимки, номзодларни танлашда кўрсатиладиган хизматлар нархига алоҳида эътибор қаратилади.
“Parranda Investment”
МЧЖ Кузатув кенгаши раисиУ.Ахмедов
