Саноат кооперацияси асосида хонадонларда ўрдакчилик хўжаликлари ташкил этилади
2026-07-31 16:15:00 / Янгиликлар

Президентимизнинг 2025 йил 31 октябрдаги "Аҳолини
озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 322-сон қарори мамлакатимизда паррандачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
Мазкур қарорга мувофиқ:
Кейинги уч йилда республикада паррандалар бош сонини 140 миллион бошга етказиш вазифаси белгиланган.
Паррандачилик субъектларига озуқа ва озуқа қўшимчалари ҳамда наслли бир кунлик жўжаларни харид қилиш учун олинган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.
2026–2030 йиллар давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан гўшт йўналишидаги наслли бир кунлик жўжалар харид қилиниши учун субсидия ажратилади.
Ўқув семинарида Татаристонлик инвестор томонидан Тошкент вилоятининг Оққурғон туманидаги “UT AGRO FIA” корхонаси тажрибаси асосида республика ҳудудлари хонадонларида намунавий наслли ўрдак боқиш маданиятини шакллантириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали уй-хўжаликлари моддий манфатдорлигини ошириш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


