Навоийдаги чорвачилик субъектларида "Долзарб 40 кунлик"
2026-07-30 15:45:00 / Янгиликлар

Мамлакатимиз бўйлаб маҳаллаларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда ҳудудлар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар доирасида Навоий вилоятида ҳам чорвачилик субъектларида ободонлаштириш тадбирлари изчил давом этмоқда.
Республика ташкилотлари вакиллари, ҳудудий Чорвачилик ва яйлов хўжаликларини ривожлантириш бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари иштирокида мазкур объектларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.
Хусусан, “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида:
Навбаҳор туманидаги “Бахар милк” МЧЖда ҳудудни ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, тозалаш ҳамда дезинфекция тадбирлари амалга оширилди.
Хатирчи туманидаги “Шерали-Бобир-2008” фермер хўжалигида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Хатирчи туманидаги “Иттифоқ” фермер хўжалигида ҳам ҳудудни тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.





