Самарқанд вилояти чорвачилик субъектларида "Долзарб 40 кунлик"
2026-07-29 11:00:00 / Янгиликлар

Республика бўйлаб барча маҳаллаларни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудудлар инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Самарқанд вилоятида республика ташкилотлари вакиллари, ҳудудий Чорвачилик ва яйлов хўжаликларини ривожлантириш бўлимлари ҳамда маҳаллий ҳокимлик вакиллари ҳамкорлигида мазкур лойиҳа доирасида чорвачилик субъектларида олиб борилаётган ишлар, хусусан ободонлаштириш ишлари билан танишилди.
Хусусан, “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида Самарқанд вилояти, Самарқанд туманида жойлашган “CHORVA SUT SERVIS” фермер хўжалиги ҳамда “NASLLI CHORVA IMPORT” масъулияти чекланган жамиятига қарашли чорвачилик комплексида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ташриф давомида ҳудудларда чорвачиликни ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, бино-иншоотларни қишлоқ мавсумига намунали тайёрлаш, озуқа жамғариш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини жадаллаштириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.






