“ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АБАДИЙ” мавзусида маърифий соат ташкил этилди
2026-05-08 16:35:00 / Янгиликлар

⏺ 2026 йил 8 май куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида “ХОТИРА – МУҚАДДАС, ҚАДР – АБАДИЙ” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
⏺ Тадбирда, юртимиздаги тинчлик-осойишталикнинг қадри, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган аждодларимизнинг жасорати ҳамда фахрийларни эъзозлаш халқимизнинг азалий қадрияти экани ҳақида фикрлар билдирилди.
⏺ Маърифий учрашув қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ш.Джаббаров бошчилигида ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, сиёсий фанлар доктори, профессор Нарзулла Жўраэв иштирокида ташкил этилди.
🗄 Тадбир давомида хотира ва қадрлаш тушунчалари инсонийлик, ватанпарварлик ва аждодларга ҳурмат тимсоли экани, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз замирида катта фидойилик ва жасорат мужассамлиги алоҳида таъкидланди.
🇺🇿 Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда асраб-авайлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи экани қайд этилди.





