Республикамизда чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлар жадал давом этмоқда
2026-05-08 16:10:00 / Янгиликлар

Қишлоқ хўжалигида чорва молларидан юқори маҳсулдорликка эришишда рацион асосида парваришлаш ва мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
📌 2026 йилда республика фермер хўжаликларида жами 477,7 минг гектар асосий майдонга озуқабоп экинлар жойлаштирилди. Жумладан:
🌱 122,3 минг га — беда 🌱 13 минг га — хашаки лавлаги 🌱 16,3 минг га — оқжўхори 🌱 123,4 минг га — силос учун маккажўхори 🌱 58,8 минг га — дон учун маккажўхори 🌱 113,2 минг га — чорва учун ғалла экинлари
🔄 Экиш ишлари изчил давом этмоқда.
🌾 Ғалладан бўшаган майдонлардан самарали фойдаланиш мақсадида:
✅ 223,7 минг гектар майдонга такрорий озуқабоп экинлар ✅ 81,7 минг гектарга кузги озуқабоп оралиқ экинлари экиш режалаштирилган.
💧 Чорвачиликда самарали ва кам харажатли озуқа етиштириш технологияларини жорий этиш доирасида 14 та чорвачилик субъектида гидропоника асосида озуқа ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
🌿 Озуқа экинлари уруғчилигини ривожлантириш мақсадида жами 2,5 минг гектар майдонда уруғлик етиштириш ишлари амалга оширилмоқда.
🚜 Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чорвачилик фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жорий йилнинг 1-чорагида:
💰 21,4 млрд сўмлик 🚜 55 дона экиш, ўриш, йиғиштириш ва ҳайдов техникалари харид қилинди.
