“Қўмита кубоги” мини футбол мусобақаси якунлари
2026-05-04 10:10:00 / Янгиликлар

🗄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва жамоаларда соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган мини футбол бўйича “Қўмита кубоги” мусобақаси муваффақиятли якунланди.
Мусобақа давомида Қўмита марказий аппарати ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ва муассасалари ходимларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашиб, юқори спорт маҳорати, жамоавийлик ва ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатдилар.
🏆 Мусобақа натижалари:
🥇 1-ўрин — Сирдарё Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жамоаси
🥈 2-ўрин — Наманган вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси жамоаси
🥉 3-ўрин — Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети жамоаси
🏅 Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол иштирок этган спортчилар Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ш. Жабборов томонидан фахрий дипломлар ва эсдалик совғалари билан тантанали равишда тақдирландилар.






