2026 йилда 161 та суғориш қудуқларини барпо этиш бўйича ТАНЛОВ эълон қилинади
2026-04-30 16:10:00 / Тендер ва эълонлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 29-августдаги 542-сон (ХДФУ) Фармойишда Марказий банкнинг соф фойдаси маблағларни йўналтириш ҳисобидан 2026-йилда Қорақалпоғистон Республикасида 32 та, Бухоро вилоятида 31 та, Қашқадарёда 28 та ва Навоийда 70 та жами 161 та суғориш иншоотларини (қудуқларни) яйловларида барпо этиш белгиланган.
Фармойиш ижросини таъминлаш юзасидан 161 та суғориш иншоотларини (қудуқларни) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилиб, пудратчиларни аниқлаш ва қудуқларни қазиш тадбирларини бошлаш мақсадида
ТАНЛОВ
Мазкур суғориш иншоотларини (қудуқларни) лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, сифатли ва ўз вақтида қазиш учун истагини билдирган танлов иштирокчилар Кўп йиллик тажриба ва малакали мутахассисларга эга бўлган салоҳиятли пудратчилар, моддий техник базага эга бўлган салоҳиятли ташкилот ва корхоналар иштирок етиши мумкин.
Танлов иштирокчиларини қуйидаги кўрсаткичларига қараб Кўп йиллик тажриба ва малакали мутахассисларга эга бўлган салоҳиятли пудратчиларни энг яхшиларини танлаб олинади
1. Пудратчи ташкилотнинг 3-йиллик бухгалтерлик баланси ва молиявий натижалари тўғрисида ҳисоботлари.
2. Солиқ идорасидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома.
3. Тижорат банклардан картотека-2 мавжуд эмаслиги бўйича маълумот.
4. Ташкилотга тегишли (балансида бўлган) бурғилаш техникалар сони ва техник ҳолати.
5. Малакали мутахассислар даражаси тўғрисида маълумотнома (паспорт ва тегишли мутахассислик диплом копиялари).
6. Бурғилаш ишларини олиб боришга рухсатномани нусхаси.
7. Ташкилотнинг охирги 3-йиллик банк айланма маблағлари бўйича маълумот.
8. Ҳар бир ҳудуд бўйича шу вилоятда рўйхатдан ўтган ташкилотлар иштирок этади.
9. Таклифлар 2026 йилнинг 7 май 12:00 га қадар қабул қилинади.
Таклифлар қуйидаги манзилларга юборилсин:
Навоий вилояти: Навоий вилояти ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармасига, Конимех тумани Абай кўчаси № 9-уй. Тел: 93 312 16-66.
Бухоро вилояти: Бухоро вилояти ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармасига, Когон шаҳри Чорбоғ кўчаси 1 уй. Тел: 99 683-40-17.
Қорақалпоғистон Республикаси: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармасига, Нукус шаҳри Чимбой гузари 123 В уй. Тел: 93 775-77-76.
Қашқадарё вилояти: Қашқадарё вилоят ҳудудий яйлов хўжалиги бошқармасига, Қарши шаҳар янги турмиш МФЙ Хонабод кўча 18 уй
. Тел: 97 200-33-20.
ИЗОҲ: Барча маълумотлар ўрнатилган тартибда, корхона раҳбари, бош ҳисобчи томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқлаб тақдим қилинади.
