Нохолис материал кимгадир жабр етказади ёхуд иккинчи томонни ҳам эшитишни тавсия қиламиз
2026-04-28 19:10:00 / Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда «Антикоррупсия» медиа лойиҳаси томонидан “Президент «олиб кел» дейди, қўмита эса йўлни тўсади. Ветеринария қўмитасидаги беш марталик сансалорлик” сарлавҳаси остида қўмита мутахассиси Мирбилол Эргашов фаолияти хусусида танқидий чиқиш қилинган эди.
Мазкур материал қўмита Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасига кўра, «Антикоррупсия» медиа лойиҳасида олиб чиқилган важлар ўз тасдиғини топмади.
Яъни, Қорақалпоғистон республикаси Амударё тумани Ўртақалъа ОФЙ ҳудудида жойлашган “Ўртақалъа чорва моллари” МЧЖ га Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2026 йил 9 февраль санасида УЗ-ВЕТ-48-2026-01-0001867-сонли импорт рухсатномаси расмийлаштирилган.
Қўмитага 2026 йил 1 апрель санасида “Ўртақалъа чорва моллари” МЧЖ томонидан мурожаат хати юборилган. Мурожаатда Хитой Халқ Республикасидан йирик шохли қорамолларни Қирғизистон республикасидан транзит орқали олиб ўтишни сўраган. Мурожаатга биноан Давлат ветеринария назорати бошқармаси бош мутахассиси МирБилол Эргашов томонидан 2026-йил 1-апрель кунидаёқ хат тайёрланиб, Қирғизистон республикаси ваколатли органига ҳамда Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хат тайёрлаб жўнатилган.
Қирғизистон томонидан мазкур хатга расмий жавоб келмаган.
Эслатиб ўтамиз, қўмита мутахассиси ўз вақтида ваколати доирасидаги мажбуриятини бажарган.
Шундай экан, «Антикоррупсия» медиа лойиҳаси маъмурларига фақат бир томон фикрини эмас, иккинчи томоннинг ҳам мулоҳазаларини тинглаб, сўнг чиқиш қилишларини тавсия қиламиз.
Токи нохолис медиаматериал туфайли кимдир жабр кўрмасин.
