Ўзбекистон ва Австрия ўртасида чорвачилик соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилмоқда
2026-04-20 15:35:00 / Янгиликлар

✅ Жорий йилнинг 20-апрель куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Ф. Бобоев ҳамда Австрия қишлоқ хўжалиги кластери Бош директори Ҳ. Виэзер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
🤝 Учрашув давомида, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
✅Хусусан, Австриянинг гўшт ва сут йўналишидаги Симментал зотини, шунингдек унинг уруғи ва эмбрионини Ўзбекистонга олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
✅ Шу билан бирга, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш ҳамда наслчилик ишларини такомиллаштириш бўйича ҳам келишувларга эришилди.




