🌎 Халқаро мулоқот амалий ишлар самарадорлигини таъминлайди
2026-04-17 16:50:00 / Янгиликлар

✅ Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамкорлигида “2026 йил – Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили” муносабати билан халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.
✅ Таъкидлаш керак, “Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили”нинг мақсадларидан бири чорвачилик ерларини барқарор бошқаришни яхшилаш учун сиёсий мулоқотни янги босқичга олиб чиқишдир.
✅ Халқаро анжуманга тайёргарлик давомида қўмита томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2025 йили республика бўйлаб барча яйловлар хатловдан ўтказилди. Яйловлар ҳолатига аниқлик киритилди. Айни вақтда яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни бошқариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
🟥 Шунингдек, соҳага оид муаммолар ва таклифларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ҳам ўтказилди.





