📍 “Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили”га бағишланган анжуман бўлиб ўтди
2026-04-17 16:45:00 / Янгиликлар

⏺Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамкорлигида “2026 йил – Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили” муносабати билан семинар бўлиб ўтди.
⏺Семинарда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликдаги грант лойиҳалари ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган масалалар муҳокама қилинди.
⏺Такидлаш керак, 2026 йилнинг “Халқаро яйловлар ва чорвадорлар йили” деб эълон қилиниши яйловлар ва чорвадорларнинг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш, чорвачилик соҳасидаги фаол инвестицияларни қўллаб-қувватлаш учун қулай имконият яратди.
⏺Бунда, албатта, чорвадорларнинг ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлайдиган анъанавий ва инклюзив бошқарув шакли ривожлантирилади.
⏺ Шу билан бирга, мутахассислар, фермерлар ва соҳа вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ҳам ташкил этилиб, мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда истиқболдаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди.



