Хоразм вилоятида қўшма назорат тадбири ўтказилди
2026-04-13 11:50:00 / Янгиликлар

⏺ Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида Хоразм вилоятида қўшма назорат тадбирлари ташкил этилди.
⏺ Тадбирлар давомида ҳудудлардаги ветеринария-санитария ҳолати, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда эпизоотик вазиятни барқарор сақлашга қаратилган ишлар атрофлича ўрганилиб, тизимли мониторинг амалга оширилди.
⏺ Ўрганиш жараёнида мавжуд ҳолатлар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ташкилотларга зарур тавсиялар берилди. Шу билан бирга, соҳага оид ишларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар ишлаб чиқилди .
⏺ Мазкур назорат тадбирлари ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш, ветеринария-санитария талабларига риоя этилишини кучайтириш ҳамда аҳоли саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.





