Қўшма назорат тадбири ўтказилди
2026-04-13 10:10:00 / Янгиликлар

✅ Қорақалпоғистон Республикасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда ИИБ Жамоат тартибини сақлаш хизмати Карантин тадбирларини таъминлаш бўлими мутахассислари иштирокида қўшма назорат тадбири ташкил этилди.
✅ Тадбир давомида ҳудудлардаги ветеринария-санитария жараёнлари назорат қилиниб, эпизоотик вазиятни барқарор сақлашга қаратилган ишлар мониторинг қилинди.
✅ Масъуллар томонидан мавжуд ҳолат ўрганилиб, зарур тавсиялар берилди ҳамда назорат ишлари изчил давом эттирилмоқда.






