Аҳоли хонадонлари ва хўжаликларда парвариш қилинаётган қорамоллар мониторинг қилинди.
2026-04-03 10:25:00 / Янгиликлар

✅ Қўмита Ишчи гуруҳи ва Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети олимлари иштирокида Ромитан, Олот ва Вобкент туманларидаги чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва моллари ўрганилди.
✅ Шунингдек, вилоятдаги чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, ветеринария хизмати ходимлари, соҳага алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ҳайвонлар касалликларининг келиб чиқиши, четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда чорва молларини сақлаш, белгиланган рацион орқали озиқлантириш ва парваришлаш” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.


