Тўл мавсумига илмий жамоатчилик жалб этилмоқда
2026-03-04 16:10:00 / Янгиликлар

Қизилтепа туманидаги “Зарафшон бўрдоқичилик” масъулияти чекланган жамиятида “Қўзилатиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни намунали ўтказиш" мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти илмий жамоаси ва амалиётчи мутахассислар иштирок этди.
Анжуман давомида, ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси раҳбар ходимлари, қоракўлчилик хўжаликлари раҳбарлари, зоотехниклар, ветеринария врачлари ва бошқа мутахассислар учун амалий тавсиялар берилди.




