Сирдарёда “Чорва моллари ва паррандаларда моддалар алмашинуви ҳамда маҳсулдорликни ошириш” мавзусида семинар бўлиб ўтади. Семинарда соҳа олимлари ва хусусий секторда фаолият юритаётган мутахассислар иштирок этади
2026-02-24 15:30:00 / Янгиликлар

Семинар давомида
⏺ Чорвачилик
⏺ Паррандачилик
⏺ Қуёнчилик
⏺ Балиқчилик
йўналишларини ривожлантириш, маҳсулдорликни ошириш, тизимга инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинади.
🔎 Семинар дастурида:
⏺Мутаҳассисларнинг қимматли тажрибалари;
⏺Чорва моллари ва паррандаларда ҳазм тизимини яхшилаш;
⏺Иммунитетни мустаҳкамлаш;
⏺Маҳсулдорликни ошириш;
⏺Ем харажатини арзонлаштириш;
⏺Қишлоқ хўжалигидаги долзарб масалалар бўйича қизғин мулоқот.
📍Манзил: Сирдарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси янги биносининг Мажлислар зали Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Бахор МФЙ Тошкент кўчаси 112 уй
🗓 Сана ва вақт: 26 февраль (пайшанба), соат 10:00 да
🚫 40 йиллик тажрибага эга ветеринар ва зоотехниклардан чорва молларини тўғри озиқлантириш бўйича сирлар, амалий билим ва қизиқарли маълумотлар олишингиз мумкин.
