Халқаро ўқув-тренинг!
2026-02-18 10:25:00 / Янгиликлар

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти директори ўринбосари, доцент Н.Б.Рўзиқулов 2026 йилнинг 11-13 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Жаҳон Банкининг MUNIS лойиҳаси доирасида “Халқаро стандартлар асосида илмий лойиҳаларни бошқариш” мавзусида ўтказилган ўқув-тренингда фаол иштирок этди.
Тренинг халқаро лойиҳалар бошқаруви институтининг (ПМИ) ПМБОК методологияси асосида халқаро мутахассислар жалб қилинган ҳолда амалга оширилди. Ушбу тренингда халқаро мутахассис, Қозоғистон Республикаси Лойиҳа менежерлари иттифоқи (ҚРЛМИ) Тренинг маркази директори Есинжан Аида тақдимот қилди.
Тренинг жараёнида иштирокчилар халқаро илмий ва инновацион лойиҳаларни замонавий халқаро талаблар асосида режалаштириш, молиявий бошқариш ҳамда уларни самарали амалга ошириш бўйича назарий ва амалий кўникмаларга эга бўлишдилар.
Тренинг якунида фаол қатнашган иштирокчиларга халқаро лойиҳалар бошқаруви бўйича (ПМИ) ПМБОК сертификати берилди.




