СамДВМЧБУда 11- февраль “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни” га бағишланган “Илм ва аёл: барқарор жамият сари” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди
2026-02-18 11:30:00 / Маънавият ва маърифат

Семинар давомида сўз олган маърузачилар аёлларнинг илмий фаолиятда нуфузи ва ўрнини янада оширишга дахлдор масалалар – олималарга ижтимоий муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга кўмаклашиш, тадқиқотларни амалга оширишнинг ташкилий имкониятларини яратиш, илмий фаолиятда гендер дискриминация муаммосига барҳам бериш, олима аёллар учун илмий нуфузли мукофотлар таъсис этиш, хорижий стажировка дастурларини кенгайтириш, инновацион ғояларни тижоратлаштириш, илм-фанни ижтимоий тараққиётнинг драйвери ва генераторига айлантириш соҳанинг бундан кейинги ривожида самарали ечимлар ишлаб чиқиш борасида маърузалар қилдилар.







