Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сон
2025-12-05 10:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-322-сон қарорининг 3-иловасида 2025-2026 йилларда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харитаси”нинг амалга ошириш механизмининг 6.3-бандида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси томонидан чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказиб бориш белгиланган
Белгилаб берилган топшириққа асосан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмита раиси томонидан тасдиқланган жадвалга асосан ветеринария назорати остидаги товарлар, шу жумладан чорвачилик маҳсулотлари ва хомашёлари экспорти ва импорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда самарали мулоқот платформасини шакллантириш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди.
Қўмита раиси импорт ва экспорт талаблари, уларга қўйилган мажбурий бўлган қоидалар ва жавобгарлиги бўйича тадбиркорларга тушунчалар бериб ўтди.
Ушбу ўтказилган учрашувда республикамизда чорвачилик соҳасида фаолият юритиб келаётган 70 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, уларни олдида бугунги кундаги мавжуд муаммолар ечими юзасидан Қўмита раиси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходим-раҳбарлари томонидан тегишли тавсиялар берилди, баъзи масалалар жойида ҳал этилди.





