10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
2025-12-10 09:05:00 / Маънавият ва маърифат

✅Бугун юртимиз тарихидаги муҳим сана — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.
1992 йил 10 декабрда қабул қилинган мадҳия мустақиллик тимсоллари — Байроқ ва Герб билан бир қаторда, халқимиз ифтихори ва миллий ўзлигимизнинг улуғ рамзи ҳисобланади.
✅Мадҳия матни улуғ шоир Абдулла Орипов, мусиқаси эса машҳур композитор Мутал Бурҳонов томонидан яратилган бўлиб, юртимиз равнақи, бирдамлиги ва келажакка интилиши қалбдаги юксак гурур ва меҳрни акс эттиради.
✅Ҳар мадҳиямиз янграганда Ватанимизга дахлдорлик ва меҳр туйғуларини яна бир бор ҳис этамиз.
Мустақил Ўзбекистон барқарор тараққиёт ва юксак мақсадлар йўлида олдинга интилавергай!
